2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Айни пайтда Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид билан ижодий учрашув бўлиб ўтмоқда
  • 14.10.2026
  • 8

Айни дақиқаларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг кичик мажлислар залида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

Бу сафарги тадбир меҳмолари: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири, таржимон ва публицист Рустам Мусурмон иштирок этмоқда. Ижодий учрасувни маслаҳатчи Ориф Тўхташев олиб бормоқда.

Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров ташкилотимизга ташриф буюргам ижодкорларга миннатдорлик билдириб, энергетика соҳасида меҳнат фаолияти юритаётгам мутахассислар ичида кўплаб ижодкорлар, бадиий адабиёт ихлосмандлари борлигини алоҳида эътироф этди.

Айни пайтда ижодкорлар иштирокида очиқ ва самимий мулоқот давом этмоқда.

 

 

Facebook ♦ Instagram ♦ Youtube

 

https://t.me/yozuvchilar_uz/57073

https://t.me/yozuvchilar_uz/57083 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати