2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Диққат, эълон! Акциядорлик жамияти томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилади
  • 23.09.2026
  • 100

► 2026 йил 30 сентябрь куни соат 19:00 да Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2026–2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари ҳисоботи ҳамда мавсум ичида олиб бориладиган муҳим вазифалар ҳақида —

► магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда олиб борилаётган модернизация-реконструкция, қуриш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари, инвестиция лойиҳаларига оид жараёнлар,махсус штаблар фаолияти, мутахассисларнинг меҳнат самарадорлиги, замонавий технологияларни жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ва бошқа барча фаолиятга тааллуқли йўналишлар ҳисоботига бағишланган —

МАТБУОТ АНЖУМАНИ бўлиб ўтади.

https://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/9001

Медиатадбир "UzReport-TV" телеканали орқали (Prime-time) жонли эфирга узатилади, унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги 14 та магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этадилар.

▪️ Матбуот анжуманига ОАВ ҳамда жамоатчилик вакилларини таклиф этамиз.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказининг манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий шоҳ кўчаси, 16-уй.

► Тадбир учун масъул: Матбуот котиби У.П.Урунов @uzbekistonmet_uz

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz
Мурожаат учун телефон: +998555005545; +998712366035



 

Facebook ♦ Instagram ♦ Youtube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати