2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли подстанциясиларнинг ўтказувчанлик қувватини ошириш ишлари амалга оширилмоқда
  • 08.09.2026
  • 12

Тақсимловчи тармоқларга электр энергияси барқарор етказиб бериш мақсадида "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруффидаги подстанциялардаги захирага чиқарилган трансформаторлар ортиқча юклама билан ишлаётган подстанциялардаги трансформаторлар ўрнига алмаштирилди.

«Чинобод» подстанциясига янги трансформатор ўрнатилиши натижасида захирага чиқарилган 16 МВА куч трансформатори «Ташкелик» подстанциясига, «Ташкелик» подстанциясидаги захирага чиқарилган 10 МВА куч трансформатори «Мадиёров» подстанциясига, «Мадиёров» подстанциясидаги захирага чиқарилган 6,3 МВА қувватли куч трансформатори «Хидирша» подстанциясига ўрнатилиб, ишга туширилди. 

 

Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали