

110/6 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанциясида модернизация ишлари олиб борилмоқда
Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган 110/6 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанциясида олиб борилаётган модернизация ишлари белгиланган режа асосида давом эттирилмоқда. Энергетика объектидаги мавжуд Т-1 ва Т-2 трансформаторларини янги, замонавий трансформаторларга алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Демонтаж-монтаж ишлари жараёнида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида юкламаларни бир томонга ўтказиш чоралари кўрилган.
Шу билан бирга, электр таъминотини имкон қадар узлуксиз сақлаш чоралари кўрилмоқда. Бироқ юклама техник жиҳатдан рухсат этилган чегарадан ошиб кетган тақдирда, тармоқнинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли чекловлар жорий этилиши мумкин.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати