2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди
  • 06.09.2026
  • 28

ЭЪЛОН

Бугун соат 19:24 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Натижада Чилонзор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 20:00 да Чилонзор туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар электр таъминоти захира манбаси орқали қайта тўлиқ тикланди.

Айни пайтда 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғидаги носозликни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

⚡️ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида юзага келган узилиш сабабли 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғидаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда соҳа мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш ва электр таъминотини барқарорлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.

⚡️ Электр таъминотини тўлиқ тиклаш бўйича ишлар давом этмоқда.

 

https://t.me/Tashkent_Land/78534

https://t.me/Tashkent_Land/78535

https://t.me/Tashkent_Land/78541

https://qalampir.uz/

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ