2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: Қисқа муддатли узилишлардан сўнг истеъмолчилар электр таъминотида тикланди
  • 27.08.2026
  • 9

Бирламчи маълумотга кўра, бугун Қорақалпоғистон Республикасидаги аварияга қарши автоматика ҳимоя тизими ишлаши натижасида қисқа муддатли ўчишлар кузатилди.

Натижада Орайлиқ, Нукус ва Хўжайли туманларининг айрим ҳудуд истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Айни пайтда Нукус ва Хўжайли туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчиларини электр таъминоти билан таъминловчи энергетика объектларига кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти навбатма-навбат тикланмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 11:26 да «Хоразм» подстанциясига кирувчи ва ундан чиқувчи (ҳимоя тизими ишлаши оқибатида ўчган) электр узатиш тармоқларига кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

https://t.me/kkaetk/56950

https://t.me/kkaetk/56951

 

 

«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ