2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
КАСАБА УЮШМАСИ: Энергетика ходимлари фарзандларига қувонч улашадиган эзгу ташаббус
  • 21.08.2026
  • 32

Янги ўқув йили арафасида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан кўп фарзандли ходимлар фарзандларига қувонч улашадиган эзгу ташаббус амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан филиал касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг фарзандларига 50 дона мактаб сумкаси ва ўқув қуроллари топширилди.

Ушбу эзгу анъана ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларга янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлашлари учун мотивация беришга хизмат қилмоқда. Бундай эътибор ва ғамхўрлик фарзандлар қувончи, ота-оналар миннатдорлигида ўз ифодасини топмоқда.

 

«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!