2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Электр узатиш ҳаво тармоқларида техник ва хавфсизлик ишлари олиб борилмоқда
  • 23.08.2026
  • 8

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли Л-525 электр узатиш ҳаво тармоғида таянч устунлари остини қум-тупроқ қопламаларидан тозалаш, тортқиларни тортиш, таранглигини текшириш ҳамда коррозияга қарши бўяш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 500 кВ кучланишли ЛЛ-524 электр узатиш ҳаво тармоғининг 356–357-таянчлари оралиғида қум уюмлари тўпланиши натижасида электр сими билан ер орасидаги масофа қисқараётган ҳудудда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилди. Маҳалла фуқаролари йиғини раиси томонидан аҳолига хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Ҳолат мутахассислар томонидан махсус техника ёрдамида бертараф этилади.

❗️ Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролардан қуйидаги хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш сўралади:

♦ Электр узатиш ҳаво тармоғи таянчлари ва симларига яқинлашмаслик;

♦ Огоҳлантирувчи белгилар ва хавфсизлик талабларини эътиборсиз қолдирмаслик;

♦ Қум уюмларини электр узатиш тармоғи остида тўпламаслик;

♦ Болаларни мазкур ҳудудда назоратсиз қолдирмаслик;

♦ Электр симлари остида қурилиш, техника ёки бошқа ишларни амалга оширмаслик;

♦ Ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларда дарҳол тегишли мутахассисларга хабар бериш.

⚡️Электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш — ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини асрашнинг энг муҳим шартидир!

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ