2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Термиз туманида жойлашган энергетика объектида муҳим техник ишлар амалга оширилди
  • 21.08.2026
  • 12

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, Термиз туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Ат-Термизий» подстанциясида муҳим техник ишлар амалга оширилди. Жумладан, истеъмолчиларни узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр таъминотининг муқобил тармоғига улаш ишлари ташкил этилди.

Мазкур чора-тадбирлар истеъмолчиларга электр энергиясини ишончли етказиб бериш, тармоқ барқарорлигини ошириш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришга хизмат қилади.

"Сурхондарё МEТ" филиали АХБОРОТ ХИЗМАТИ

t.me/SurxondaryoMET_Axborot