2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Электр ва газ тармоқларини янгилаш ишлари жадаллаштирилди
  • 20.08.2026
  • 20

14 та туманда 5 минг 695 та трансформатор, 6,9 минг километр электр тармоғи, 242 километр газ тармоғи ҳамда 404 та газ тақсимлаш қурилмаси таъмирталаб экани аниқланди. Уларнинг техник ҳолатини яхшилаш ва «яшил» тоифага ўтказиш ишлари бошланди.

Ҳозирга қадар 441 та трансформатор, 1 минг 134 километр электр ва 88 километр газ тармоғи, шунингдек, 92 та газ тақсимлаш қурилмаси таъмирланди.

Шунингдек, аввалги йилларда инвестиция дастурлари доирасида бошланган, бироқ якунига етказилмаган айрим объектлар ҳам фойдаланишга топширилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, келгуси беш йилда мазкур туманларда энергия ресурсларига талаб 49 фоизга ошиши кутилмоқда. Шу боис, истиқболда ишга тушириладиган лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли ва тадбиркорларни энергия ресурслари билан ишончли таъминлашга қаратилган беш йиллик дастур ишлаб чиқилди.

Дастур доирасида 721 та маҳаллада 2 минг 261 та трансформатор ва 7 минг 449 километр электр тармоғи, 200 та маҳаллада эса 313 та газ тақсимлаш қурилмаси ва 327 километр газ тармоғини янгилаш белгиланган.

Натижада ҳудудларда қўшимча 1 минг 300 мегаватт ўтказувчанлик қуввати яратилиши кўзда тутилган.

Телеграм https://t.me/minenergy_uz