2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Экскаватор ер қазиш ишларини олиб бораётганда кабель тармоғига шикаст етказган
  • 18.08.2026
  • 30

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2026 йил 18 август куни соат 10:35 да Тошкент вилоятида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Восиқ» подстанциясида авариявий ўчиш содир бўлган эди. Рўй берган носозлик натижасида Тошкент вилояти Қибрай туманининг айрим ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилди.

https://t.me/ToshkentMET_Axborot/6523

Тезкор таъмирлаш бригадалари томонидан носозлик сабабини аниқлаш ва уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, дастлабки маълумотларга кўра, 35/6 кВ кучланишли «Восиқ» подстанциясининг ташқи томонида қурилиш-монтаж ташкилоти экскаватори ер қазиш ишларини олиб бораётганда 6 кВ кучланишли кабель тармоғига шикаст етказган. Айни пайтда носозликни бартараф этиш ва электр таъминоти узилган маҳаллаларда жойлашган электр қурилмаларига кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

#Қоидага_мувофиқ

Ерга ётқизилган кабель линияларининг муҳофаза зоналари
 

Ахборот белгилари камида ҳар 500 метрда, шунингдек, кабель линияларининг йўналишини ўзгартириш жойларида ўрнатилиши лозим. Шунингдек, Ахборот белгиларида кабель линияларининг хавфсизлик зоналари кенглиги ва кабель линиялари эгаларининг телефон рақамлари кўрсатилиши керак.



Муҳофаза зоналарининг кенглиги:

▪️ Паст кучланишли кабель линиялари (1 кВ гача) – кабель ўқидан ҳар икки томонга камида 0,5 метр.

▪️ Ўрта кучланишли кабель линиялари (1 кВ дан 35 кВ гача) – кабель ўқидан ҳар икки томонга 1 метр.

▪️ Юқори кучланишли кабель линиялари (35 кВ дан 110 кВ гача) – кабель ўқидан ҳар икки томонга 1,5 метр.

▪️ Жуда юқори кучланишли кабель линиялари (110 кВ дан юқори) – кабель ўқидан ҳар икки томонга 2 метр.

Муҳофаза зоналарида кабель линияларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ёки қурилиш ишларини фақат электр тармоқлари ташкилоти билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

«Ўзбекистон М"Т» АЖ Ахборот хизмати