

Бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг магистраль электр тармоқлари филиаллари тасарруфида жами 1 679 та подстанция мавжуд.
Шундан:
▪️500 кВ кучланишли подстанциялар сони — 11 та;
▪️220 кВ кучланишли подстациялар сони — 80 та:
▪️110 кВ кучланишли подстациялар сони — 667 та:
▪️35 кВ кучланишли подстанциялар сони — 921 та.
Мазкур энергетика объектлари генерация жараёнида ҳосил бўлган электр қувватини тақсимловчи тармоқларга узатиш ҳамда электр энергияси давлатлараро транзит амалиётини бажаришда муҳим аҳамиятга эга.
Акциядорлик жамияти тасарруфида 2020 йилда жами 77 та подстанция; 2021 йилда 85 та подстанция (Вазирлар Маҳкамасининг 455-сон фармойишига асосан 6 та подстанция қабул қилинган); 2025 йилда жами 91 та подстанция; 2026 йилда эса 1679 та подстанция (Вазирлар Маҳкамасининг 844-сон қарорига асосан «ҲЭТ» АЖдан 1584 та подстанция қабул қилинган) мавжуд.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати