2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Хўжалик хизмати ходимлари учун ҳамкорликдаги ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди
  • 12.08.2026
  • 30

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири A.Aripovning 2026 йил 4 июлдаги  “Республикада ёз мавсумида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган “Долзарб 60 кун” тадбирини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғриси”даги 125-сон баёни ижроси юзасидан “Ўзбекистон МEТ” АЖнинг маъмурий биносида амалий машғулот ўтказилди.  

Унда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ФВБ Ёнғин хавфсизлигидан профилактика инспектори ходими лейтенант Норқобилов Ҳамидулло Алишер ўғли иштирок этиб, Акциядорлик ҳжамияти Марказий аппарати ходимлари учун Ёнғин хавфсизигини таъминлашга қаратилган маҳорат дарси ўтказди.

Шунингдек, масъул ходимларга бирламчи ўт ўчириш воситаларидан, ўт ўчириш қалқонларидан ҳамда гидрантларида тўғри фойдаланиш тўғрисида амалий ҳамда назарий тушунчалар берди.

Бундан ташқари, агар офис хоналарида олов аломатлари — тутун ва чақнаш бўлса, полга ётиб, нафас олиш осонроқ бўлган жойдан ҳаракатланиш, олов ва тутун кўп бўлган жойдан ҳаракатланишдан сақланиш каби тартиб-қоидалар кўрсатиб берилди.

Шу билан бирга, бинога хизмат кўрсатувчи хўжалик хизмати ходимлари ва қоровуллар учун темир зинаси йўқ кўп қаватли биноларда ташқаридаги кишиларни ёрдамга чақириши лозимлиги тушунтирилди. Айрим ҳолларда бинонинг томига чиқиш (аланга у ерга етиб бориш хавфи бўлмаса) ва қурувчилар темир зинаси (захира зина) орқали пастга тушиш лозимлиги ҳақида ахборот берилди.

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати