2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «Жанубий» подстанциясида қўшимча қувват яратилди
  • 10.08.2026
  • 10

2026/2027 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистраль электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/35/6 кВ кучланишли «Жанубий» подстанциясида муҳим янгиланишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар доирасида подстанциядаги қуввати 16 000 кВА бўлган трансформатор демонтаж қилиниб, унинг ўрнига янги 25 000 кВА қувватли трансформаторига алмаштирилди.

Натижада подстанциянинг электр энергиясини узатиш имкониятлари сезиларли даражада оширилиб, қўшимча 9 000 кВА янги қувват яратилди. Бу эса электр тармоқларининг ишончлилигини янада мустаҳкамлаш, юкламаларни мувозанатлаштириш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.

Мазкур янгиланишлар натижасида Наманган шаҳри, Наманган тумани ҳамда Уйчи туманининг айрим ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти сифати янада яхшиланади. 

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!