

JARAON
Наманганлик ёш муҳандислар ўз кутубхонасини янги адабиётлар билан тўлдирдилар
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда хизмат сафарида бўлган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров ёш ходимлар билан навбатдаги очиқ мулоқот учрашувини ўтказди. Тадбирда Акциядорлик жамиятининг барча филиал ва тузилмалари ёшлари видеоконференция алоқаси орқали иштирок этишди.
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси тадбирдан сўнг наманганлик ёш муҳандислар иштирокида Наманган шаҳридаги китоб дўконларига ташриф буюриб, ёшлар билан мулоқот пайтида тавсия этилга техник-муҳандислик ҳамда бадиий адабиётларни харид қилиб, Филиалда ташкил этилган кутубхона фонди бойитишди, ёшлар эса ўз шахсий кутубхонасини янги адабиётлар билан тўлдиришди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати