
JARAON
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказди
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2026 йил 6 август куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров ёш ходимлар билан навбатдаги очиқ мулоқот учрашувини ўтказди.
Навбатдаги очиқ мулоқотда Акциядорлик жамиятининг барча филиал ва тузилмалари ёшлари видеоконференция алоқаси орқали иштирок этишди.
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси барча ёшларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрамининг 35 йиллиги билан табриклаб, Ватанимизда ёшларга берилган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда Давлат ва Жамият ҳаёти учун керак бўлган Шахс сифатида шаклланиш зарурлигини айтиб ўтди.
Мулоқотда техник адабиётлар, касб малакаси, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар бўлди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati