2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: 110 кВ кучланишли линиянинг фавқулодда ўчиш сабаби аниқланди
  • 05.08.2026
  • 69

Бугун соат 15:17 да Тошкент шаҳридаги "Келес" подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Навоий-2 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Натижада Тошкент туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 15:49 да Л-Навоий-1 электр тармоғи орқали таъминланган "Сағбон", "Выставочная" ҳамда "Библиотечная" подстанцияларидаги истеъмолчилар электр таъминоти бошқа манбага ўтказилди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 15:17 да Тошкент вилоятидаги "Келес" подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Навоий-2 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчдиган эди. Маълум бўлишича, қурилиш ташкилоти махсус техникаси ҳайдовчиси хавфсизлик техникаси талабларини бузиши оқибатида электр узатиш тармоғи симини узиб юборган. Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш, истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Натижада қисқа муддат
маълум сабабга кўра кўра кучланишсиз қолган пойтахтнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминоти тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

Соат 21:52 да 110 кВ кучланишли Л-Навоий-2  электр узатиш тармоғида аниқланган носозлик бартараф этилиб, линияга кучланиш берилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу электр тармоғи орқали таъминланган истеъмолчилар вақтинча захира манба орқали таъминлаб турилган эди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati