2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАХСУС ШТАБ ФАОЛИЯТИ: Давлатобод туманида Президент топшириқлари асосида энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда
  • 03.08.2026
  • 83

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Янгийўл тумани тажрибаси асосида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдумалик Назиров ҳамда Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзиев Ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, Давлатобод туманиниг 28 та маҳаллалари энергия истеъмоли балансини шакллантириш, электр ва газ тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш, мавжуд талабдан келиб чиққан ҳолда трансформатор ҳамда газ тақсимлаш қурилмаларини янгилаш, зарур ҳудудларда янги тармоқлар тортиш бўйича хатлов ўтказиш, энергия ресурсларини етказиб беришдаги технологик сарф — йўқотишларни қисқартириш, йирик истеъмолчиларда энергия аудитини ташкил этиш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш юзасидан амалий ишларолиб борилмоқда.

Шунингдек, кўп квартирали уйларнинг иситиш тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, маҳаллалар кесимида энергия ресурслари истеъмоли ва дебитор қарздорлик ҳолатини таҳлил қилиш ишлари ҳам масъул ташкилотлар томонидан тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Давлатобод туманида Президентимиз томонидан белгиланган топшириқларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини барқарор энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича ишлар қатъий назорат асосида давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республика бўйлаб танлаб олинган 15 та ҳудудда электр ва газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳудудлардаги электр ва газ таъминоти ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни тизимли бартараф этиш орқали истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида республикамизнинг 15 та ҳудудида ташкил этилган шундай штаблар фаолиятининг Наманган вилояти Давлатобод туманига “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси А.А.Назиров масъул ҳисобланади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat