2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 110/10 кВ кучланишли «Бунёдкор» подстанциясида авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда
  • 28.07.2026
  • 15

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Бугун, 10:32 да Чилонзор туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Бунёдкор» подстанциясида носозлик туфайли реле ҳимояси ишлаши натижасида авариявий ўчиш содир бўлди.

Натижада айрим истеъмолчиларнинг электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирда мутахассислар томонидан носозлик сабабларини аниқлаш ва электр таъминотини имкон қадар қисқа муддатда тиклаш бўйича тезкор авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

⚠️ МАЪЛУМОТ

Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 10:32 да Чилонзор туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Бунёдкор» подстанциясида носозлик туфайли реле ҳимояси тизимининг ишлаши натижасида авариявий ўчиш содир бўлган эди.

Ҳозирда мутахассислар томонидан носозликни бартараф этиш ҳамда электр таъминотини имкон қадар қисқа муддатда тиклаш бўйича авария-тиклаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Электр таъминоти тўлиқ тиклангани ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан яна бир бор узр сўраймиз.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ