2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида янги автотрансформаторини ишга тушириш жараёни амалга оширилди
  • 20.07.2026
  • 13

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

► Ҳурматли истеъмолчилар!

Бугун 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида янги автотрансформаторини ишга тушириш жараёни амалга оширилмоқда.

⚡️ Мазкур жараён давомида айрим ҳудудларда (Олмазор, Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида) электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Мутахассислар томонидан барча ишлар белгиланган техник талаблар асосида олиб борилмоқда ва электр таъминотини имкон қадар тез фурсатда меъёрий ҳолатга қайтариш чоралари кўрилади.

Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда кўрсатган сабр-тоқатингиз ва тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

Аввал хабар берганимиздек янги трансформаторга кучланиш берилди. Ишларни тўлиқ якунлаш синов-созлаш ишларини бажариш учун подстанциядан таъминланган истеъмолчилар электр таъминоти қисқа муддатга узилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Энергетика объектидаги янги автотрансформатор ишга қўйилиб, истеъмолчиларга кучланиш берилди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ