

#Тезкор_тадбир
Андижон вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиллди
Бош прокуратура штаби томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўтказилган назорат тадбирида "М. А." оилавий корхонасига қарашли бинода ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 546,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.
1️⃣ Шунингдек, Андижон шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор М. Б. га қарашли бинода ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланди. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 376,6 млн сўмни ташкил қилди.
Манба: https://t.me/Uzenergoinspeksiya/11257
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati