2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Лойиҳалар
Жаҳон банки лойиҳаси доирасида ер ажратиш ва аҳолини кўчириш режаси ишлаб чиқилди
  • 07.07.2026
  • 6

✅ Жаҳон банки лойиҳаси доирасида ер ажратиш ва аҳолини кўчириш режаси ишлаб чиқилди

⇒ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 29 июлдаги ПҚ-4791-сонли қарорларига асосан “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстансияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳаси Жаҳон банки кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Жаҳон банкининг талабига асосан ер ажратиш ва аҳолини кўчириш ҳисоботи ишлаб чиқилиб, ўзбек тилига таржима қилинди.

 

► Лойиҳа тўғрисида қисқача маълумот:

Мазкур “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстансияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш белгиланганилиги, Тошкент вилоятининг 3 та Қуйичирчиқ, Оққўрғон ва Пискент туманларида 72,19 км узунликда бўлган ҳаво электр узатиш тармоғи қурилиши амалга оширилмоқда.

 

✍️ Азизбек Ботиров, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Экология, ижтимоий ва ер муносабатлари масалалари бўлими бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat