2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
АХБОРОТ ХИЗМАТИ: 2026 йил биринчи яримйиллик ҳисоботларини эълон қилиш жараёни давом этмоқда
  • 02.07.2026
  • 50

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати 2026 йил биринчи яримйиллик ҳисоботларини (январь-июнь) ОАВ ҳамда жамоатчилик эътиборига тақдим этишни давом эттиради.

✍️ Ҳисобот материалларида Акциядорлик жамиятининг фаолиятига оид, uzbekistonmet.uz расмий веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқ саҳифаларига юкланиб борган матнли, фото-видео ва инфографикадан иборат медиамаҳсулотлар ўрин олган бўлиб, маълумотнома-ҳисоботларида Ахборот хизмати томонида фаолиятнинг очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланиб олиб борган ишлари акс этади.

⚡️ Дастлаб, телеканал ва радио тўлқинлари орқали берилган ахборот ҳамда тарғибот материаллари билан танишасиз. Сўнг «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий иш фаолияти — юқори кучланишли подстанция ва магистрал электр тармоқларига хизмат кўрсатиш (эксплуатация), қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ва назорат кўрикларига оид яримйиллик ахборот тақдим этилади.

► Шунингдек, ҳисобот медиамаҳсулотлари  маданий-маърифий,  спорт-соғломлаштириш,  малака ошириш,  хотин-қизлар ва  ёшлар сиёсатига оид ахборот билан давом этиб, Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган оммавий тадбирлар, матбуот анжумани, тақдимот ва брифинглар билан якунланади.

▶️ Батафсил ҳисобот-маълумотнома

✍️ Матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati