
Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Мамадаминов Умид Маҳмудович — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У. Мамадаминов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Эгамбердиев Умаржон Усмоналиевич — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У. Эгамбердиев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили бўлинмасининг етакчи инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Рустамович Маматкаримовнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан жамоа билан хайрлашиш тадбири бўлиб ўтди.

Энергетика вазирлиги жамоаси томонидан Бахтиёр Рустамовичнинг соҳада кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилгани, ўз вазифаларига юксак масъулият билан ёндашгани, фидойилиги, талабчанлиги ва касбий маҳорати алоҳида эътироф этилди.
Фаолияти давомида энергетика тармоғини ривожлантириш, тизимда олиб борилаётган ислоҳотларни изчил амалга ошириш ҳамда соҳа олдида турган муҳим вазифаларни бажаришга қўшган муносиб ҳиссаси учун унга самимий миннатдорлик билдирилди.
Жамоа Бахтиёр Рустамовичга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва янги масъулиятли вазифаларида зафарлар тилайди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/20220
https://t.me/minenergy_uz/20221
https://t.me/minenergy_uz/20222
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати