2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БРИФИНГ: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ижроси
  • 16.06.2026
  • 51

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларига кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр ва шахсий қабуллар, шунингдек, оммавий қабуллар амалга ошириб келинмоқда. Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ташкил этилган бўлиб, унга 2 нафар мутахассис жалб қилинган.

Акциядорлик жамиятида фуқароларни қабул қилиш учун алоҳида хона ажратилган ва видеокамера билан жиҳозланган. Шунингдек, маъмурий бинода, ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларда раҳбарларнинг қабул кунлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот (қабул қилиш тартиби) Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайт и ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий Низом” талабларига кўра, Акциядорлик жамиятимизга мурожаат билан келган фуқаролар мутахассис томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олиниб, раҳбарият томонидан ўтказиладиган шахсий қабулларга фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг мурожаатлари мазмуни тақдим этилиши йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, шахсий қабул вақтида фуқаро томонидан кўтарилган масалага оид мутахассисларни жалб қилиш ҳамда қабул жараёни тўлақонли ўтиши учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича масъул ходим бириктирилган бўлиб, у томонидан назорат олиб борилмоқда.

2026 йил 15 июнь ҳолатига қайд этилган мурожаатлар сони 240 та бўлиб,  уларнинг 225 тасига ечим топилган, шундан 15 та мурожаат тегишли бўлмаганлиги учун бошқа ташкилотларга йўналтирилган ва назоратга олинган.

 
Жумладан:

 

1) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг махсус сайти орқали юборилган 142 та мурожаадан 134 тасига ечим топилган, қолгани ўрганишда ва тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилган;

 

2) Ижро интизоми ягона назорат тизимининг “edo-ijro.uz” сайти орқали қайд этилган 41 та мурожаатдан  39 тасига ечим топилган, қолгани ўрганишда ва тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилган;

 

3) Акциядорлик жамиятининг расмий uzbekiston_met@exat.uz электрон почтаси орқали 2 та мурожаат қайд этилган ва унга ечим топилган;  

 

4) Тегишли тартибда қайд этилган 55 та ёзма мурожаатдан 50 тасига ечим топилган, қолгани ўрганишда ва тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилган;

 

5) Ягона ишонч телефони орқали мурожаатлар қайд этилмаган, фуқароларга уларнинг саволлари бўйича тушунтиришлар берилган;

 

6) Фуқаролар мурожаати бўйича махсус телефон рақами орқали 1 та мурожаат қайд этилган, тегишли тартибда ечим топилган.

 

7) Расмий веб-сайт орқали қайд этилган 6 та мурожаатга тегишли тартибда жавоб берилиб, шахсга оид маълумотлар бўйича розилик берган мурожаатчиларнинг мурожаат мазмуни ва берилган расмий жавоб матни веб-сайт саҳифаларига юкланган.

 

20.01.2026 — РАСМИЙ ИЗОҲ: “Акциядорлик жамияти томонидан 220 кВ кучланишли Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи юзасидан қайд этилган барча мурожаатларга тегишли тартибда жавоб берилган”

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8072

 

02.02.2026 — Мурожаатчи: «Лекин менга юқорида кўрсатиб ўтилган пул мукофотини берилмаган...»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8253

 

05.02.2026 — РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Муҳофаза майдонидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги тушунтиришлар ер майдонига бўлган ҳуқуқини белгилаш кучига эга эмас

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8226

 

13.02.2026 — Мурожаатчи: «Мўйноқ тумани ижтимоий хизматлар маркази қуёш панелига буюртма бермоқчи…»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8310

 

18.02.2026 — Мурожаатчи: «Қуёш панели ўрнатганмиз. “Электросет”дан қўнғироқ қилиб, 2-3 кун ичида ўтишади ходимлар, деб айтишди. Лекин ҳеч ким келмади...»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8309

 

24.03.2026 — Мурожаатчи: «Бинони коммуникация тармоқларига улаш босқичи келган. Лойиҳани электр энергияси билан таъминлаш учун 9500 кВт∙соат энергия талаб қилинади...»

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/8478

 

Хулоса ўрнида айтганда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, мурожаат этувчилар қонуний талабларининг ҳал этилиши ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши юзасидан Акциядорлик жамияти масъул ходимлари томонидан самарали фаолият олиб борилмоқда.

 

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati