
⚡️ Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар бўйича маълумот
⚡️“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ хабарига кўра, бугун соат 04:07 да Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» подстанциясида авария ҳолати юзага келган.
⚡️ Натижада Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
⇒ Айни пайтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Электр таъминотини тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда, жумладан, истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Манба: https://t.me/poytaxt_uz/

► ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР!
⚡️2026 йил 12 июнь куни Чилонзор туманида жойлашган 110/10 кВ «Бунёдкор» подстанциясида авария ҳолати юзага келгани сабабли айрим ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
Электр таъминотидаги узилиш қуйидаги маҳаллалар ҳудудига таъсир кўрсатган:
• Катта Чилонзор МФЙ (қисман)
• Домбиробод МФЙ
• Наққошлик МФЙ
• Катта Домбиробод МФЙ
• Навбаҳор МФЙ
• Катта Навбаҳор МФЙ (қисман)
• Гавҳар МФЙ (қисман)
Мазкур ҳудудларда жами:
• 10 300 нафар аҳоли истиқомат қилади;
• 1 700 та якка тартибдаги хонадон;
• 8 600 та кўп қаватли уй хонадонлари;
• 321 та юридик истеъмолчи;
• 9 та мактабгача таълим муассасаси;
• 6 та умумтаълим мактаби жойлашган.
Шунингдек, қуйидаги муҳим давлат ташкилотлари ҳам ушбу ҳудудда фаолият юритади:
• Республика СЭС биноси;
• Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси .
Ҳозирда авария ҳолатини бартараф этиш ва электр таъминотини имкон қадар қисқа муддатларда тиклаш бўйича тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва сабр-тоқатингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
Электр таъминоти тикланиши билан қўшимча маълумот берилади.
Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси.
Манба: https://t.me/chilonzor_tuman_hokimligi
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати