2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКАДА ТАРҒИБОТ: «Ёшлар» телеканали, «Ростини айтинг» ток-шоуси; Мавзу: «ЯШИЛ ЭНEРГEТИКА ИСТИҚБОЛЛАРИ»
  • 10.06.2026
  • 190

© «Ёшлар» телеканали, «Ростини айтинг» ток-шоуси
 

⚡️ Мавзу: «ЯШИЛ ЭНEРГEТИКА ИСТИҚБОЛЛАРИ»

► Ёутубеъда кўриш

⚡️ Ўзбекистон 2030 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказишни мақсад қилган.

✅ Бунинг учун мамлакатда умумий қуввати 20 ГВтдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда энергия сақлаш тизимларини ишга тушириш режалаштирилган.

• 2030 йилга келиб мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 120 миллиард кВт·соатга етказиш режалаштирилган. Бу аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш имконини беради.

► Телеканал ижодкорлари ўтказган ижтимоий сўров интервьюлари билан танишинг! 

• Яшил энергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар миллиардлаб долларлик инвестицияларни жалб қилиш, минглаб янги иш ўринларини яратиш ва юқори технологияли соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

• Шунингдек, атмосферага чиқариладиган зарарли газлар ҳажми йилига 8-10 миллион тоннадан ортиққа қисқариши кутилмоқда. Бу мамлакатнинг халқаро экологик мажбуриятларини бажаришига ҳам хизмат қилади.

⇒ Хулоса қилиб айтганда, 54 фоизлик мақсад энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтишини жадаллаштириш учун муҳим аҳамиятга эга.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati