

2026 йил 02 июнь куни “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиалида раҳбар ва ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда тизимда шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
► Тадбир “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Мувофиқлик тизими комплаэнс хизмати бошлиғи Раҳмонов Алишер Зокиржонович иштирокида ташкил этилди.
✅ Учрашув давомида соҳада коррупциявий омилларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш, маиший коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида коррупциянинг олдини олишда ҳар бир раҳбар ва ходимнинг шахсий масъулияти муҳим экани алоҳида таъкидланди.
“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали