

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида хотин-қизлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада филиалнинг турли бўлим ва хизматларида фаолият юритаётган хотин-қизлардан иборат жамоалар ўзаро беллашиб, қизиқарли ва муросасиз учрашувлар ўтказди. Беллашувлар давомида иштирокчиларнинг чаққонлиги, жамоавий уйғунлиги ҳамда спортга бўлган қизиқиши яққол намоён бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди ҳамда фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/SamarqandMET_Axborot