

⚡️ Сирдарё вилояти ҳудудида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити, жумладан кучли шамол ва ёмғир натижасида айрим электр узатиш тармоқларида носозликлар юзага келган эди.
Шунингдек, электр узатиш тармоқларига бошқа ташқи таъсирлар оқибатида ҳам қисқа муддатли узилишлар кузатилган.
⚙️ Жумладан, “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфида бўлган Сирдарё туманида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Оқолтин–Темирйўлчи ҳамда «ГЭС-20» подстанциясидан чиқувчи 220 кВ кучланишли Л-Зафаробод-1 электр узатиш линияларида носозликлар аниқланган.
Ҳозирги вақтда филиал мутахассислари томонидан юзага келган носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг барқарор электр таъминотини тиклаш ишлари тезкор тарзда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!
https://t.me/SirdaryoMET_Axborot