
ТEНДEР САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ
|
Сана |
2026 йил 19 май |
|
Қарз рақами ва лойиҳа номи |
4326-УЗБ: “Рақамлаштириш орқали декарбонизация – электр узатиш тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси” |
|
Тендер рақами |
ОСБН/Г/01: Махсус эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш ускуналарини харид қилиш. Шартнома рақами ва номи: ОСБН/Г/01-1: Мобил электр синов лабораториясини харид қилиш; ОСБН/Г/01-2: Автомобилга ўрнатилган баландликда ишлаш платформасини харид қилиш; ОСБН/Г/01-3: Манипуляторли юк кўтарувчи кран автомобилини харид қилиш; ОСБН/Г/01-4: Мобил кранни харид қилиш; ОСБН/Г/01-5: Бригада автомобилини харид қилиш. |
|
Тендер таклифларини топшириш муддати: |
2026 йил 17 июнь, соат 16:00 (Тошкент вақти) |
|
ОТБ ҳаволаси |
1. Ўзбекистон Республикаси Осиё тараққиёт банкидан “Рақамлаштириш орқали декарбонизация – электр узатиш тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси”ни молиялаштириш учун маблағ олган бўлиб, ушбу маблағларнинг бир қисмини юқорида кўрсатилган шартномалар бўйича тўловларни амалга оширишга йўналтиришни режалаштирмоқда. Тендер савдоларида ОТБга аъзо давлатларнинг малакали иштирокчилари қатнашиши мумкин.
2. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ («Буюртмачи») қуйидаги ускуналарни етказиб бериш бўйича муҳрланган тендер таклифларини тақдим этишга малакали иштирокчиларни таклиф этади:
|
Лот рақами |
Ускуна номи |
Сони |
|
1 |
Мобил электр синов лабораторияси (35–110 кВ) |
4 дона |
|
2 |
Автомобилга ўрнатилган баландликда ишлаш платформаси (30–35 м) |
6 дона |
|
3 |
Манипуляторли юк кўтарувчи кран автомобили (10 тонна) |
5 дона |
|
4 |
Мобил кран (25 тонна) |
4 дона |
|
5 |
5 кишилик бортли бригада автомобили |
14 дона |
3. Барча лотлар учун битта тендер ҳужжати тақдим этилади. Иштирокчилар бир ёки бир нечта лот бўйича тендер таклифини беришлари мумкин. Агар иштирокчи бир нечта лот бўйича ғолиб деб топилган тақдирда чегирма таклиф қилмоқчи бўлса, ушбу чегирма Тендер таклифини топшириш шаклида кўрсатилиши лозим.
4. Очиқ рақобатли тендер савдолари (миллий эълон асосида) ОТБнинг “Бир босқичли – бир конвертли” тартиб-таомилига мувофиқ ўтказилади ҳамда тендер ҳужжатларида белгиланганидек барча малакали давлатлар иштирокчилари учун очиқ ҳисобланади.
5. Тендер ҳужжатларида белгиланган қуйидаги асосий малака талабларига жавоб берувчи иштирокчилар қатнашиши мумкин:
i) Тажриба:
Сўнгги 5 йил давомида камида 2 та ўхшаш мураккабликдаги шартномани асосий етказиб берувчи сифатида муваффақиятли бажарган бўлиши керак. Минимал қийматлар:
• 1-лот: 960 000 АҚШ доллари;
• 2-лот: 600 000 АҚШ доллари;
• 3-лот: 500 000 АҚШ доллари;
• 4-лот: 730 000 АҚШ доллари;
• 5-лот: 230 000 АҚШ доллари.
ii) Молиявий салоҳият:
Сўнгги 3 йил давомида ўртача йиллик айланма маблағ:
• 1-лот: 2 400 000 АҚШ доллари;
• 2-лот: 1 500 000 АҚШ доллари;
• 3-лот: 1 250 000 АҚШ доллари;
• 4-лот: 1 850 000 АҚШ доллари;
• 5-лот: 550 000 АҚШ доллари.
Батафсил малака талаблари тендер ҳужжатларининг 3-бўлимида келтирилган.
6. Қўшимча маълумот олиш ва тендер ҳужжатлари билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:
Феруз Қурбонов – Бошқарув раиси ўринбосари
Диққатига: Умид Тураев, Лойиҳа амалга ошириш гуруҳи
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ
Манзил: Осиё кўчаси, 42-уй
Хона: 408-хона (4-қават)
Шаҳар: Тошкент
Почта индекси: 100084
Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
Телефон: +99871 236-66-16
Электрон почта: negupmu.adb@gmail.com
7. Тендер ҳужжатларини инглиз тилида харид қилиш учун малакали иштирокчилар:
• юқоридаги манзилга ОСБН/Г/01: “Махсус эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш ускуналарини харид қилиш” тендер ҳужжатларини сўраб мурожаат юборишлари;
• қуйидаги ҳисоб рақамига қайтарилмайдиган 100 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни нақд пул ёки банк ўтказмаси орқали амалга оширишлари лозим:
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ
“Тадбиркорликни ривожлантириш банки” Тошкент вилояти филиали
СТИР: 306647741
МФО: 00440
АҚШ долларидаги ҳисоб рақами:
20 210 840 905 062 611 001
Сўмдаги ҳисоб рақами:
20 210 000 805 062 611 001
Тендер ҳужжатларини олиш бўйича юбориладиган сўровда компания вакилларининг F.I.Sh., расмий электрон почта манзиллари ҳамда алоқа рақамлари кўрсатилиши лозим.
Тендер ҳужжатларининг электрон нусхаси сўровда кўрсатилган электрон манзилга юборилади. Етказиб беришдаги йўқотиш ёки кечикишлар учун жавобгарлик қабул қилинмайди.
8. Тендер таклифлари:
• юқорида кўрсатилган манзилга;
• 2026 йил 17 июнь соат 16:00 гача (Тошкент вақти билан);
• тендер ҳужжатларида кўрсатилган тендер таъминоти билан бирга топширилиши лозим.
Тендер таклифлари топшириш муддати тугагандан сўнг, иштирокчилар вакиллари иштирокида дарҳол очилади.
ОТБ ҳаволаси: https://www.adb.org/sites/default/files/tenders/uzb4326-package-01-ifb.pdf
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати