

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали директори Б.Т.Обидов ёш ходимлар билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни касбга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳамда корхонадаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
► Учрашувда филиал директори томонидан электр энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар ва замонавий технологиялар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ёшларга меҳнат интизоми, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва жамоада ҳамжиҳатликда ишлашнинг аҳамияти тушунтирилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали
http://t.me/AndijonMET_Axborot