

♦ 110/10 кВ кучланишли «Жомбой» подстанциясида В-Ёшлик фидерида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, релели ҳимоя қурилмаларининг ишлаш ҳолати текширилди.
♦ 110/10 кВ кучланишли «МЖО» подстанциясида В-Барот фидерида аниқланган техник носозлик бартараф этилди ҳамда ускуналарнинг барқарор ишлаши таъминланди.
♦ 110/35/10 кВ кучланишли «Дарғом» подстанциясида Т-2 трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жараён давомида трансформаторнинг асосий техник қисмлари кўрикдан ўтказилиб, зарур таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилмоқда.
⚡️ Барча техник тадбирлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ