2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
"Осиё тараққиёт банки", " Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида меморандум имзоланди
  • 12.05.2026
  • 14

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Осиё тараққиёт банки"(ОТБ)нинг йиллик йиғилиши доирасида ОТБ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр энергиясини тақсимлаш тизимларини модернизация қилиш дастури доирасида натижаларга йўналтирилган кредитлаш (Results‑Based Lending, RBL) механизми асосида ўтказилган баҳолаш (fact‑finding) миссияси якунлари бўйича Меморандумни имзоладилар. Ушбу имзолаш дастур тайёрлаш жараёнидаги муҳим босқич бўлиб, унинг электр тақсимлаш секторида самарадорлик, ишончлилик ва бошқарув сифатини яхшилашдаги ролига доир умумий тушунчани акс эттиради.

Ҳужжатга Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, "Ўзбекистон МЭТ" бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбонов ҳамда ОТБ номидан Энергетика бўйича катта мутахассис Альфредо Баньо Леаль томонидан имзо қўйилди. Дастур Ўзбекистон учун ОТБнинг флагман RBL операцияси бўлиб, Марказий Осиёда Жаҳон банки билан Тўлиқ ўзаро ишонч механизми (Full Mutual Reliance Framework) доирасидаги илк қўшма молиялаштириш ташаббуси ҳисобланади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat