

2026- йил 7- май куни “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалида раҳбар ва ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда тизимда шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
► Тадбир “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Юридик бошқармаси бошлиғи Шерзод Ахмедов ҳамда Мувофиқлик тизими комплаэнс хизмати бош мутахассиси Зокир Хакимов иштирокида ташкил этилди.
⇒ Учрашув давомида соҳада коррупциявий омилларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш, маиший коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди.
✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1050-сон қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари” мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.
⇒ Тадбир якунида коррупциянинг олдини олишда ҳар бир раҳбар ва ходимнинг шахсий масъулияти муҳим экани алоҳида таъкидланди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати