

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан электр тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида режа асосидаги техник хизмат кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.
⚙️ Шу доирада 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш жараёнида ушбу подстанциядан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Л-Феруз» ҳаво электр узатиш линиясининг ўчиргичи (В-Л-Феруз 110 кВ) тўлиқ кўздан кечирилди.
⚙️ Мутахассислар томонидан ажраткичнинг механик ва электр қисмлари текширилиб, зарур созлаш ишлари бажарилди.
⚡️ Ушбу ишлардан кўзланган асосий мақсад — тармоқларда авариявий узилишлар олдини олиш ва истеъмолчиларга барқарор энергия етказиб беришни таъминлашдир.
⇒ Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!