

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги «ENERGO-IT» филиали касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимлар учун пойтахтимизнинг энг маҳобатли масканларидан бири — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейига экскурсия ташкил этилди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди. Бундай халқаро эътироф Ўзбекистоннинг жаҳон маданий харитасидаги ўрни изчил мустаҳкамланаётганини яққол намоён этади.
Ушбу ташриф ходимларимиз учун нафақат маданий ҳордиқ, балки бой тарихимиз ва аждодларимиз мероси билан яқиндан танишиш имкониятини берди.
Экскурсия давомида ходимлар Музей фондидан жой олган қадимий қўлёзмалар, Ислом олами ва илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган экспозициялар билан танишдилар.
Марказ биносининг ноёб меъморий ечимлари, миллий нақшинкорлик санъатини, марказнинг ички муҳити ва маҳобатидан катта таассурот олишди.
Бу каби маданий тадбирлар ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш, миллий қадриятларимизга бўлган ҳурматни ошириш ва жамоа ичида дўстона муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Energo-IT” филиали Касаба уюшмаси