

11–12 апрель кунлари “Бошқарув раиси кубоги-2026” спорт мусобақаси бўлиб ўтади.
✔️ Жорий йилнинг 7 апрель санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриб, давлат ташкилот ва идораларига бир қатор вазифалар қўйди.
⚡️ Энергетика соҳаси ёш муҳандислари иштирокидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида, мавжуд анъанага кўра, 2026 йил 11–12 апрель кунлари Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Энергетиклар сиҳатгоҳи” дам олиш масканида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти “Бошқарув раиси кубоги-2026” спорт мусобақаси бўлиб ўтади.
Унда Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутахассислари, шунингдек магистрал электр тармоқлари филиалларидан спорт жамоалари иштирок этишади.
Тадбир манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Дархон» маҳалласи, “Энергетиклар сиҳатгоҳи”.
✔️ Масъул: Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»; @uzbekistonmet_uz
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati