

2026 йил 27 март куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖда ўтказилган АН-25-сонли видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Самарқанд МЭТ" филиалида навбатдан ташқари техник ўқитишлар ташкил этилди.
⚡️ Машғулот давомида, ходимларга иш жараёнида учрайдиган техник ҳолатлар ва уларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича зарур тушунтиришлар берилди.
⚡️ Шунингдек, электр қурилмаларидан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидалар, иш самарадорлигини ошириш ҳамда тизим барқарорлигини таъминлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
⚠️ Алоҳида эътибор хавфсизлик техникаси қоидаларига қаратилиб, уларни амалиётда тўғри қўллаш юзасидан тавсиялар берилди.
⇒ "Техник ўқиш куни" ходимларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, топшириқлар ижросини сифатли таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/SamarqandMET_Axborot