

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанциясидаги қуввати 250 МВА автотрансформаторида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
⚡️ Олиб борилган ишлар қуйидагилардан иборат:
♦ Куч трансформатори (АТ-1-250 МВА) техник текширувдан ўтказилди;
♦ Куч трансформатори ва трансформаторнинг кириткичлари (ввод) лаборатория текширувидан ўтказилди;
♦ Куч трансформаторининг релели ҳимоя ва автоматика тизими текширилди;
♦ Шиналар тизимидаги изоляторлар тозаланди;
♦ 10 кВ кучланишли комплект тақсимлаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
⚡️ Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали
http://t.me/AndijonMET_Axborot