2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати
«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори энергетика объектида ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказди
  • 26.03.2026
  • 5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказилган учрашувида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгилаб берилди. Шу муносабат билан  «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори Камилов Шерзод Шокиржонович 220 кВ кучланишли «Фарғона» подстанцияси ёш ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Филиал директори, подстанция бошлиғи ҳамда ёшлар етакчиси томонидан Президентимизнинг ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари, таълим, бандлик, инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар, ташкилотимизнинг олдига қўйган режа ва мақсадлари ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.

⚡️ Йиғилиш давомида подстанция ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Шунингдек, Филиал раҳбари ёшларда ташкилотимиз ривожи учун таклифлари, инновацион лойиҳалари ёки иш билан боғлиқ камчиликлар юзасидан доимий мурожаат қилишлари мумкунлиги ҳақида таъкидланди. Очиқ мулоқот давра суҳбати шаклида ўтказилиб, ёшларни янада фаол, ташаббускор ва масъулиятли бўлишга ундади.

✔️ "Раҳбар ва ёшлар" туркумидаги учрашувлар турли ижтимоий муаммоларга тез ва ўз вақтида ечим топиш имконини бермоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг 

https://t.me/FargonaMET_Axborot