

Барчангизга янгиланиш байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин!
✅ Тун билан кун тенглашадиган шарқона янги йил — Наврўз айёми муносабати билан барча юртдошларимизни, энергетика соҳаси вакилларини, хусусан Акциядорлик жамиятимизнинг ишчи-ходимларини самимий муборакбод этаман!
Қадрли дўстлар!
Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишларини кўриб кўз қувонади.
Азиз ҳамкасблар!
Акциядорлик жамиятимизнинг аҳил жамоаси баҳор айёми — Наврўзи оламни ёруғ юз, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда.
⚡️ Акциядорлик жамиятимиз 2026 йилги режаларни шараф билан бажариш учун туну кун меҳнатда.
Яна бир бор барчангизни Наврўз — умумхалқ байрами билан қутлайман. Баҳор байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
Ҳурмат билан,
Абдумалик Назиров
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati