

⚙️ "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 35/10 кВ кучланишли «Кегейли» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Олиб борилган ишлар қуйидагилардан иборат:
► Куч трансформатори (Т-2-35 кВ) техник текширувдан ўтказилди;
► Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;
► Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;
► Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди;
► 10 кВ кучланишли комплект тақсимлаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
⇒ Ушбу техник профилактика ишлари генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!