2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: «Сардор» подстанциясида муҳим техник таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 16.03.2026
  • 21

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги подстанцияларда мунтазам техник хизмат кўрсатиш  ишлари олиб борилмоқда.

⚙️ 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида ҳам қуввати 250 МВА бўлган автотрансформаторда аниқланган техник носозликни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Мутахассислар томонидан 10 кВ чиқиш қисмидаги қурилмасида юзага келган мой сизиб чиқиш ҳолати тўлиқ ўрганилиб, махсус таъмирлаш ишлари бажарилди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида носоз бўлган элементлар текширилиб,  техник созлаш ишлари амалга оширилди, натижада мой сизиши тўлиқ бартараф этилди ҳамда автотрансформаторнинг ишончли ишлаши таъминланди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot