2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясида ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди
  • 06.03.2026
  • 15

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанцияси ҳудудида зилзила содир бўлган ҳолатда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича тактик-ўқув машғулотлар ташкил этилди. Шартли равишда зилзила оқибатида жароҳатланган ходимларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш жараёни амалий тарзда бажарилди. Тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда жароҳатланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ишлари кўрсатиб берилди.

Машғулотнинг иккинчи босқичида зилзила оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди.

Шунингдек, подстанция ҳудудига кириб келган бегона шахсни аниқлаш ва ушлаш бўйича ҳам амалий машқлар ўтказилди. Мазкур жараён давомида хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилган ҳолда тезкор ҳаракат қилиш кўникмалари мустаҳкамланди.

Машғулотнинг якуний босқичида "Ўзбекисон МEТ" АЖ бошқаруви раисининг видеоселектордаги топшириқномасига асосан аварияга қарши машғулот юзасидан техник носозликларни бартараф этиш ва подстанцияни яна иш ҳолатига келтириш бўйича амалий ишлар бажарилди.

Мутахассислар томонидан электр ускуналарини текшириш, зарур таъмирлаш ишлари ҳамда ходимларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундай ўқув-амалий машғулотлар ходимларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш ҳамда энергетика объектларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot