

Бугун, 2026 йил 5-март куни “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалида ёш ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, жамоада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш мақсадида филиалда фаолият юритаётган ёшлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Мазкур учрашув очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтказилиб, унда ёш мутахассисларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш, уларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш, иш жараёнида юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир ёшлар билан раҳбарият ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Учрашув давомида Филиал бош муҳандиси Бахтиёр Негматуллаевга ишлаб чиқариш жараёнлари, меҳнат шароитлари, касбий малакани ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга доир кўплаб саволлар берилди. Ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича батафсил ва атрофлича жавоблар олишди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшларнинг инновацион ғоялари, ташаббуслари ва келгусидаги режаларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Бундай учрашувлар жамоада ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларнинг фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ташкилот ривожига қўшаётган ҳиссасини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!