2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати
«Раҳбар ва ёшлар» учрашувининг навбатдаги тадбири Андижонда ўтказилди
  • 05.03.2026
  • 44

Бугун, 2026 йил 5 март санасида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назировнинг навбатдаги «Раҳбар ва ёшлар форматидаги учрашуви андижонлик ёш муҳандис кадрлар иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида Акциядорлик жамияти бошқаруви раисига 20 дан зиёд турли йўналишларга доир савол ва таклифлар берилди. Ёш муҳандислар ўзларини қизиқтирган мавсуларга оид савол-таклифига батафсил жавоб олдилар.

Мисол учун, мамлакатимиздаги электр энергетика тармоғнинг генерация қувватлари, магистарл электр тармоқлари ва подстанцияларга оид модернизация-реконструкция лойиҳалари, қурилиш-монтаж, мавжуд тармоқларни янги ишланмалар асосида ривожлантириш, ситуацион таҳлил бошқармаси ва тезкор ходимларнинг фаолияти, учрашувда қайта тилканувчи энергия манбаларига оид масалалар қизғин муҳокама этилди.

Эсатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2026 йил 26 февраль кунидаги йиғилишида ҳар пайшанба "Ёшлар куни" куни деб эълон қилинган эди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot