

Рамазон – саховат ва меҳр-мурувват ойи
Муқаддас Рамазон ойида “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали раҳбарияти ҳамда касаба уюшмасининг ташаббуси билан боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган ишчи-ходимларнинг оила аъзоларини ҳолидан хабар олинди.
Шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарида меҳнат қилаётган эҳтиёжманд ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ушбу хайрли ташаббус Рамазон ойининг энг улуғ фазилатлари — меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатликни яна бир бор намоён этди.
Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига самимий қувонч улашиб, жамоада ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлади.
Рамазон ойининг файзи ва баракаси ҳар бир хонадонга тинчлик, соғлик ва фаровонлик олиб келсин.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг
расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!