

“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/10 кВ кучланишли «Қарақаш» подстанциясида тасдиқланган режа асосида навбатдаги профилактик тадбирлар бажарилди.
Техник профилактик ишлари давомида юқори кучланишли ускуналар, ўчиргичлар, ажратгичлар ҳамда релели ҳимоя ва автоматика қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилиб, подстанция жиҳозларининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Мазкур ишлар электр таъминотининг барқарорлигини ошириш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали