
Бўш иш ўрни: “ENERGO-IТ” филиали Дастурий таъминотни ишлатиш, қўллаб-қувватлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматининг муҳандис лавозими.
ТАЛАБЛАР:
1. Маълумоти: Олий техник;
2. Иш тажрибаси ва стажи: муҳандис дастурчи сифатида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
3. Тилларни билиши: Ўзбек ва рус тилларни мукаммал билиши;
4. Қўйидаги билимга эга бўлиш зарур:
· Дастурлаш усуллари ва ахборотни қайта ишлашда компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ ва тартибга солувчи материаллар;
· Техник ва эксплуатацион характеристикалар, конструктив хусусиятлар, жиҳозларнинг қўллаш усуллари ва ишлаш режимлари, ахборотни механизациялаштириш, қайта ишлаш технологияси;
· Ахборотни таснифлаш ва кодлаш усуллари;
· Расмийлаштирилган дастурлаш тиллари;
· Амалдаги стандартлар, саноқ тизимлари, шифрлар ва кодлар;
· Математик ва мантиқий таҳлил усуллари;
· Дастурлаш усуллари;
· Техник ҳужжатларни тайёрлаш тартиби;
· Дастурлаш ва компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича инновацион тажриба;
· EXCEL ва WORD ҳужжатларини яратиш ва қайта ишлаш воситалари;
· VISUAL BASIC FOR APPLICATIONS дастурлаш воситалари ҳақида умумий билим;
· ACCESS каби реляцион маълумотлар базаларининг асослари. SQL тузилмавий сўровлар тили. SQL SERVER ёки MySQL маълумотларга кириш ва уларни ҳимоя қилиш усуллари;
· REBUS, FOXBASE, CLIPPER 5.01 ёки FOX PRO тизимлари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
5. Асосий вазифалар:
Ø Математик моделлар ва алгоритмларни таҳлил қилиш асосида муаммонинг ечимини амалга оширадиган дастурларни ишлаб чиқиш.
Ø Амалга оширилган дастурлар ва дастурий таъминотни такомиллаштириш.
Ø Дастурлашни автоматлаштириш усуллари ва воситаларини, ҳамда стандарт дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ø Ечилаётган масала бўйича ахборотни ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг моҳиятини шакллантириш ва математик тавсиф бериш.
Ø Умумий дастур таркибига кирувчи дастур ва кичик дастурлар учун техник шартлар ва топшириқларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.
Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-65.
Электрон почта: energoit@uzbekistonmet.uz
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
· Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
· Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
· Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати